Мирзиёев икки вилоят ҳокимига ҳайфсан берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга ҳайфсан берди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram’даги саҳифаси орқали маълум қилган. 

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Унда давлат раҳбари давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар суръати қониқарсиз эканини таъкидлаган. 

Жорий йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушиши прогноз қилинаётган маблағлар кўрсаткичи жуда камлиги, тармоқ ва ҳудудларда ҳанузгача 2 мингта самарасиз ишлатилаётган давлат мулки объектлари мавжудлиги кескин танқид қилинган.

Қайд этилишича, Вилоят ҳокимликлари балансида ҳам йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.

Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг