Мирзиёев ИИВ, ДХХ, Миллий гвардияга энергетикадаги ўғриликларни текширишни буюрди
Жамият
−
15 Декабрь 2022
11286Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллия гвардия, Энергетика вазирлигига ноқонуний уланишлар, ўғриликлар бўйича назоратни кучайтириши керак. Бу ҳақда айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.
Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда ушбу объектларга бирма-бир бориб кўриб, шароит ва аҳолига хизмат сифатини яхшилаш, энергия сарфи ва йўқотишларни камайтириш бўйича таклиф бериш топширилди.
Бугундан бошлаб ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамма кучини сафарбар қилиб, шароит оғир маҳаллаларда одамларни рози қилиш билан шуғулланиши кераклиги таъкидланди.
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллия гвардия, Энергетика вазирлигига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар бўйича назоратни кучайтириш топширилди.
“Умуман, энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши лозим. Энергия таъминоти “қўл бошқаруви” орқали эмас, тизим асосида ишлаши керак”, дейди давлат раҳбари.
Икки ой муддатда энергия таъминоти тизимини ўзгартириш, янги талабларга мослаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.
Аи-80 маркали бензин нархини тушириш учун 1 мартгача жорий этилган акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда “ўйинга айланиб кетмаслиги” кераклиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Бош прокуратура ва Монополия қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга:
• биржа савдоларида ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш чораларини доимий кўриб бориш;
• суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошидан қарийб 3 мингта, сўнгги икки кунда эса 1,5 мингта бундай ҳолат аниқланган. Улар айниқса, Фарғона (617 та), Андижон (325 та), Самарқанд (252 та), Наманган (220 та), Сирдарё (218 та), Тошкент шаҳрида (269 та) кўп.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь