Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Жанубий Хуросон музофотида йўловчи поезди фалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллади.
Эслатиб ўтамиз, Эронда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетган эди. Оқибатда 17 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Жанубий Хуросон вилоятида юз берган ва бунга поезд ҳамда экскаваторнинг тўқнашуви сабаб бўлган. Тўртта вагон релсдан чиқиб, ағдарилган.
Вилоятдаги Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти маълумотларига кўра, поездда 430 га яқин йўловчи бўлган.