Мирзиёев Эрдўғанни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тайиб Эрдўғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади.

Айтилишича, суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Шунингдек, Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинган.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made