Мирзиёев электр ва газ муаммоси учун ечимини айтди

Жамият

image

Бундан буён, самарасиз корхоналар давлатдан қўшимча ёрдам олмасдан, хусусий сектор каби “ўз аравасини ўзи тортиши” шарт. Бу ҳақда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПнинг Х съездидаги нутқида айтиб ўтди.

Бунда, машинасозлик, кимё, нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, транспорт каби тармоқлардаги 23 та йирик корхона халқаро кредит рейтингларини олиш орқали ички ва ташқи молиявий бозорларга мустақил чиқиб, инвестиция лойиҳалари учун ўзи маблағ жалб қилиши талаб этилади.

Шунингдек, энергия ресурслари бозори эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади.

Мирзиёевга кўра, натижада 2026 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми йилига қўшимча 30 миллиард киловатт-соатга оширилади ва жами 100 миллиард киловатт-соатга етказилади.

Бундан ташқари, келгуси йилда табиий газ бўйича ҳам эркин бозор тамойилларини жорий этиш жараёнлари бошланади.

Электр энергияси ва табиий газ бозорларини эркинлаштириш билан бирга, эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормалари киритилади.

Шу билан бирга, банк тизимини трансформация қилиш орқали, хусусий банкларнинг улуш жами банк активларининг 60 фоизига етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

580

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг