Мирзиёев бугун Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитида қатнашади

Жамият

image

Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев раислигида ўтади. Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат – Куба етакчиларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнларини кенгайтириш ва ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йил декабрь ойидан буён Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made