Мирзиёев бугун Бухорога боради
Local
−
31 May 2024 7953 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 31 май куни Бухоро вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November