Мирзиёев бу ҳафта Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қатнашади

Жамият 2986
image

Айни вақтда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда. Унда ўтган ҳафта давлат раҳбари фаолияти бўйича журналистларга қўшимча ахборотлар тақдим этилди.

Президентнинг Тожикистонга бўладиган бўлажак ташрифида икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш учун фақат амалий битимлар имзоланиши, ҳеч қандай ҳадли меморандумлар бўлмаслиги маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев 14 май куни барча битимлар пишиқ-пухта бўлиши, уларнинг молиялаштириш манбалари, ижрочи ва муддатлари аниқ бўлиши лозимлиги ҳақида масъулларга топшириқ берган.

Бу ҳафта Президент қуйидаги тадбирларда иштирок этади:

  • Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот,
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор;
  • кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.

Шунингдек, Президент: 

  • Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади;
  • Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Брифинг бўлаётган айни дақиқаларда эса Президент Қозоғистон раҳбари Қосим Жўмарт Тўқаев билан мулоқот қилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 2.9
t
×