Мирзиёев Бакуга етиб борди
Жамият
−
24 Ноябрь 2023 7874 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан ташриф билан Баку шаҳрига келди.
Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
24 ноябрь куни Ўзбекистон раҳбари БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь