Мирзиёев Бакудаги саммитда инсониятга хавф солаётган таҳдидлар ҳақида гапирди

Жамият

image

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳининг саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, саммитда COVID-19 коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда пандемиядан кейинги глобал тикланиш даврида барқарор ривожланишнинг бошқа долзарб муаммолари муҳокама қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида сўнгги йилларда инсоният пандемияга қарши курашиш, иқлим ўзгариши, табиий офатлар ва техноген фожиаларнинг оқибатларини ҳам ўз бошидан ўтказаётгани билан боғлиқ таҳдид ва хатарларни қайд этиб ўтган.

“Бу муаммоларнинг кўлами тобора кенгайиб, улар нафақат айрим давлатлар, балки бутун бир минтақаларнинг хавфсизлиги ва барқарор тараққиёти учун жиддий хавф солмоқда”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу муносабат билан Ўзбекистон 2030 йилга қадар мўлжалланган Сендай ҳадли дастурининг асосий мақсадларига эришиш бўйича Глобал платформа фаолиятини янада кучайтириш тарафдори экани таъкидланган. 

Бу каби фавқулодда ҳолатлар сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда офат оқибатларини самарали бартараф этиш мақсадида Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил қилишни таклиф этган.


Мақола муаллифи

Теглар

саммит Баку Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг