Мирзиёев Абу-Дабига етиб борди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан бугун, 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Абу-Даби халқаро аэропортида давлат раҳбарини Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.

Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 14 январь куни Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади. БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган.

15 январь куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев БАА Абу-Даби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг