Мирзиёев 6 мамлакат раҳбарини геосиёсий зиддиятларга қарши бирлашишга чақирди

Жамият

image

Бугунги кунда Туркий давлатлар кескин геосиёсий зиддиятлар, глобал иқтисодий инқироз ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари билан боғлиқ мураккаб синовларни бошидан кечирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари саммитидаги нутқида сўз очди. 

“Шу сабабли ҳозирги таҳликали вазиятда энг долзарб муаммолар ечими бўйича давлатларимиз умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши ниҳоятда муҳимдир.

Биз ҳар қандай қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз”, дейди Мирзиёев. 

Давлат раҳбари сўнгги бир йил давомида Ташкилотга Туркиянинг раислиги чоғида турли йўналишлар бўйича анча ишлар амалга оширилгани, ўзаро ҳамкорлик янада фаоллашганини алоҳида эътироф этди. 

“Ўзбекистон ҳам ўз раислиги даврида “Туркий дунё нигоҳи – 2040” концепцияси ҳамда бугун қабул қилинаётган “Туркий давлатлар ташкилотининг беш йиллик стратегияси”ни самарали амалга ошириш, 170 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган улкан минтақани ўз ичига олган Ташкилотимиз нуфузини янада мустаҳкамлаш, ва энг асосийси – тарихи, тили ва маданияти муштарак бўлган қардош халқларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни юксак поғонага олиб чиқиш ниятидамиз”, Ўзбекистон раҳбари.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилаётган йиғилишда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, кузатувчи мамлакат Венгрия Бош вазири Виктор Орбан саммитнинг фахрий меҳмони – Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, ташкилот бош котиби Бағдод Амреев иштирок этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг