Мирзиёев 100 млрд эвазига янгиланган марказ билан танишди

Жамият

image

Бугун, 16 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу марказ Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига мувофиқ, тўлиқ янгиланган. Давлат бюджетидан ажратилган 100 миллиард сўм эвазига бинолар таъмирланиб, узлуксиз электр таъминоти қурилмалари, прецизион кондиционерлар, катта ҳажмли сервер ва компьютерлар билан жиҳозланган.

Натижада марказ қуввати 8 мартага ошган, электрон хизматлар кўлами кенгайган. Шахсий карточкаларда сальдо қаторларини ҳисоблаш каби мураккаб жараёнлар 10 баробар тезлашган. Масалан, илгари республика бўйича ҳисоблашга 24 соат кетган бўлса, эндиликда бу жараён 2-3 соатда амалга оширилмоқда. Бу яширин иқтисодиётни қисқартиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Киберҳужумдан ҳимоя, бизнес-аналитика технологиялари жорий қилинган. “e-ijara”, “e-imtiyoz”, “Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари”, “Солиқ текширувлари”, “Автоматлаштирилган камерал назорат тизими”, “Солиқ узилиши коэффициенти” каби янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган.

“Бу марказни мамлакатимиз солиқ тизимининг “мияси” дейиш мумкин. Бу ерга барча солиқ тўловчиларнинг маълумотлари интеграция қилинган. 50 нафарга яқин малакали мутахассис солиқ айланмасини онлайн режимда кузатиб, масофадан тезкор хизмат кўрсатади”, дейилади хабарда.

Давлат раҳбари марказдаги иш жараёнини кўздан кечирган. Солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг