“Мирись-мирись больше не дерись”. Лавров АҚШ билан келишув ҳақида сўз очди
Олам
−
27 Декабрь 2021
7288Хавфсизлик кафолатлари бўйича Россия-Америка музокаралари Янги йил байрамларидан сўнг бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 27 декабрь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“АҚШ, шубҳасиз, бизнинг асосий музокарачимиз. Янги йил байрамлари тугагандан сўнг, дарҳол айнан АҚШ билан бўлиб ўтадиган музокараларнинг асосий ишларини олиб борамиз”, дея билдирган вазир.
Шунингдек Лавровга кўра, Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар ҳарбийлар иштирокида ўтказилади.
“Музокаралар АҚШ билан алоқадор идоралараро делегациялар, Ташқи ишлар вазирлиги, ҳарбийлар иштирокида олиб борилади. НАТОга келсак, биз уларни огоҳлантирдик, чунки 2014 йилдан бери улар ҳарбий чизиқдаги амалий тадбирларни тўхтатиб қўйишди ва фақат Бош штаб бошлиғига вақти-вақти билан телефонда қўнғироқ қилиш билан чекланиб қолишди. Биз суҳбат ҳарбийларнинг иштирокида фақат тўғридан-тўғри мулоқот асносида, мантиқий бўлиши ҳақида айтдик", дейди Лавров.
Қўшимда равишда, вазир Россия делегацияси таркибидаги ҳарбийлар юқори савияда иштирок этишини қайд этган.
Шунингдек, Лавровнинг таъкидлашича, Россия Шимолий Атлантика иттифоқига таклиф қилган хавфсизлик шартномасини муҳокама қилишда НАТОнинг ўртакашлиги шарт эмас.
“Музокарачи Столтенберг бўлмайди, у аслида Шимолий Атлантика альянси котибиятининг асосий маъмури, лекин музокараларни блокнинг асосий аъзолари, шу жумладан АҚШ олиб боради", дея қўшимча қилган вазир.
Унинг сўзларига кўра, Россия учун НАТО билан музокаралар қандай шаклда олиб борилиши муҳим эмас, балки бу борада биринчи навбатда ҳарбий миқёсдаги келишувларга “профессионал ва масъулият" билан ёндашган ҳолда эришиш муҳим.
Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг келгуси йил, 12 январь куни Россия-НАТО кенгаши йиғилишини чақиришни таклиф қилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси