Мино Райола вафот этди

Спорт 20701
image

Машҳур футбол агенти Мино Райола 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Спорт” нашри хабар берди. Ҳозирча унинг ўлими сабаби тафсилотлари очиқланмаган.

Италиялик 54 ёшли агент Златан Ибрагимович, Поль Погба, Эрлинг Холанд ва бошқа кўплаб футболчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилган.

Мино Райола 1967 йилда Италиянинг Ночера-Инферьоре шаҳрида туғилган. 1968 йилда у ота-онаси билан Голландиянинг Харлем шаҳрига кўчиб ўтган. У дастлаб ота-онасининг Харлемдаги италян ресторанида ишлаган. 22 ёшида у маҳаллий “Харлем” футбол клуби бошқарувида ишлай бошлаган ва футболчи сифатида ҳам ўйнашга ҳаракат қилган.

Мино 1990 йилларнинг бошида “Sports Promotions” компаниясида футбол агенти сифатида ишлай бошлаган. Ушбу компанияда ишлаган вақтида 1992 йилда Браян Ройнинг “Аякс”дан “Фожу”га ўтиши билан шуғулланган. 1993 йилда унинг раҳбарлигида Вим Йонк ва Деннис Бергкамп “Аякс”дан “Интер”га, Марсиано Винка “Аякс”дан “Жено” клубига ўтган. Кейинчалик Райола “Sports Promotions” компаниясини тарк этган ва мустақил агентга айланган. Унинг мустақил агент сифатидаги биринчи йирик трансфери Павел Недведнинг “Спарта Прага”дан “Лацио”га ўтиши бўлган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 451
Рейтинг: 2.9
t
×