Миннатми ё раҳмат? Путин Раҳмонга Россияда тожикистонлик мигрантлар борлигини эслатиб қўйди
Олам
−
21 Ноябрь 2023
12194Россияда яшаб, меҳнат қилаётган тожикистонлик меҳнат мигрантларининг сони 1 миллиондан ошди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 21 ноябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ўтган учрашувлар сўнггида маълум қилди.
“Россияда 1 миллионга яқин, ҳатто бироз кўпроқ Тожикистон фуқаролари яшаб, ишлайди. Улар Россия иқтисодиётининг ривожланишига катта ҳисса қўшадилар ва турли соҳаларда ишлайдилар. Муҳими, уларнинг ўз ватанига юбораётган пуллари республика иқтисодиёти учун жиддий ёрдамдир”, дейди Путин.
Унинг қайд этишича, Россия ҳукумати Россиядаги тожикистонликларнинг муносиб меҳнат шароити ва ижтимоий ҳимоясига эга бўлишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Кремль матбуот хизматига кўра, мавжуд қонунчиликка биноан Тожикистон фуқаролари Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан (15 кун) узоқ муддат бўлиш, шунингдек, уч йилгача патент олиш имкониятига эга.
Бундан ташқари, Россия олий ўқув юртларида 35 мингдан ортиқ тожикистонлик талабалар ва аспирантлар таҳсил олади, улардан 25,5 мингга яқини бюджет асосида ўқимоқда.
LiveБарчаси