“Миниатюра санъати” UNESCO`нинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Жамият 923
image

Кеча, 16 декабрда UNESCO`нинг Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XV сессиясида “Миниатюра санъати” UNESCO`нинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз маданий меросини тарғиб қилиш бўйича кўрсатмаларини, шунингдек, UNESCO билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Мамлакат дастурини амалга оширишда, кўп миллатли “Миниатюра санъати” элементи инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш учун номзод бўлди”, деган Абдуҳакимов.

Номзодлар тўплами UNESCO бўйича Ўзбекистон Миллий Комиссияси томонидан Туркия, Озарбайжон ва Эроннинг шу каби тузилмалари билан ҳамкорликда тайёрланди

“Миниатюра санъати”нинг UNESCO`нинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани узоқ тарихга эга ва Ўзбекистонда ўзининг энг юқори чўққисига етган ушбу санъат турининг халқаро эътирофидир. Тадбирда Камолиддин Беҳзод сингари кўплаб ёрқин ва таниқли рассомлар билан ўзбек миниатюра мактаби кўп асрлар давомида дунёдаги энг кучли ва энг таниқли мактаблардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Ушбу сессияда номоддий маданий мероснинг 42 миллий ва кўп миллатли элементи бўйича номзодлар кўриб чиқилади. Сессияда UNESCO раҳбарлари ва вакиллари, 170 дан ортиқ мамлакатнинг доимий ваколатхоналари, шунингдек миллий комиссиялар, халқаро ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари делегатлари иштирок этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2
Рейтинг: 2.3
t
×