Миллий ёки халқаро сертификати бор абитуриентларга қандай имтиёзлар берилади?
Жамият
−
13 Май 2019
4390Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳукумат қарорига кўра, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
- инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 4,5, TOEFL IBT 42, Cambridge Assessment English PET халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
- япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
- немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
- француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
- бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023