Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиалига янги директор тайинланди

Жамият 3835
image
-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан Шавкат Шуҳратович Абдукомилов “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг ижрочи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шу кунгача Шавкат Абдукомилов “Ўзатом” агентлигининг Илм-фан, инновация ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Шавкат Абдукомилов техника фанлари номзоди.

Эслатиб ўтамиз, ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2019 йилнинг 3 сентябрь куни бошлаган бўлиб, бугунги кунда филиалда бакалаврлар кундузги таълим дастури асосида “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологиялар”, “Иссиқлик энергияси ва иссиқлик физикаси” ва “Электр энергетикаси ва электротехника” таълим йўналишлари бўйича таҳсил берилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×