“Миллий” стадионига 1500 доллар эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди

Жамият

image

“Миллий” стадионига 1500 доллар евазига ишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар У.Х. ва Х.М. фуқаро Н.А. ни “Миллий” (собиқ “Бунёдкор”) стадионининг қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйиш эвазига, ундан 1500 АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Шунингдек, Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси ходими Ж.Н. фуқаро А.Ч. ни мазкур бирлашмага ишга киришида ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига ундан 4,5 млн сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент томонидан ушланди

Шунингдек, Кармана тумани мудофаа ишлари бўлими ходими Н.А. фуқаро К.З. га ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериб, Навоий шаҳридаги кафедан 1,1 млн сўм қарзи борлигини айтади ва ундан шу пулларни тўлаб қўйишини талаб қилади. 

Ўз навбатида К.З. ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади. Ўтказилган тезкор тадбир доирасида К.З. Навоий шаҳридаги кафе маъмуриятига сўралган қарзни тўлаганидан кейин, Н.А. Департаментнинг ҳудудий бошқармасига чақиртирилиб, сўров суҳбати ўтказилганда, у юқоридаги ҳолатни тан олиб, айбига иқрорлигини билдирган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made