Миллий гвардия ходимига қаршилик кўрсатишга жарима белгиланди

Жамият 2335
image

Миллий гвардия органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги иккита модда киритилди. Уларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик ёки унинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жарималар назарда тутилган (қуйидаги жадвалга қаранг). Мазкур ҳолатда Миллий гвардия органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади, бундай ишлар маъмурий судларда кўриб чиқилади.

Шунингдек ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Миллий гвардиянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик маъмурий жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлади (МЖТКнинг 196-моддаси).

Идора ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

•    юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектлари ва бошқа хил мол-мулкига тажовуз қилган ҳуқуқбузарларни Миллий гвардия органларига ушлаб келтириш;

•    МЖТКнинг 61, 1851, 1941 ва 1951 (янги киритилган моддаларни юқоридаги жадвалдан қаранг), 198 ва 2101-моддалари бўйича айбдорларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш;

•    шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш.

Бошқа тузатишлар қатори органнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги ваколатлари акс эттирилди; ходимларнинг сиёсий партияларга аъзо бўлиши тақиқланди; Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан, уларнинг хизматлари эса ҚҚСдан озод этилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3
t
×
×