Миллий Гвардия аёл ҳарбий хизматчилари тоғда тайёргарлик машғулотини ўтказишди
Жамият
−
15 Март 2019
14226Аллақачон баҳор фасли кириб келган бўлсада, тоғли ҳудудларда ҳамон қиш фаслининг совуқ ҳароратини ҳис қилиш мумкин.
Ўзбекистоннинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек машаққатли ва шарафли касбга ўзларини бахшида қилган ҳамда Миллий гвардия махсус бўлинмаларида хизмат қилаётган бир гуруҳ аёл ҳарбий хизматчилар Чотқол тоғ тизмасининг Чимён тоғ бағирларида ўтказилаётган ўқув машғулотларида иштирок этдилар.
Машғулот қатнашчилари уч кун давомида ҳаво ҳарорати 4-6 даража бўлган тоғ шароитидаги оғир ҳолатларда бардошлилик, аҳолига тезкорлик билан ёрдам бериш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўникмаларини ҳамда жанговар ҳаракатларни бажариш тажрибасини оширишга қаратилган вазифаларни бажардилар.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, аёл ҳарбий хизматчилар денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган ўқув машғулот майдончасида чанғи учиш ва ўқ отиш тайёргарлиги, қоялар ва табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқлари ўтказилди. Ҳарбий хизматчилар бу каби аниқ ва мукаммал ҳаракатланишни талаб этадиган вазифаларни бажариш чоғида, дуч келиш эҳтимоли бўлган тўсиқларни бартараф этишнинг бир қатор усул ва услубларини амалиётда синаб кўрдилар.
Бундай амалий машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг ҳар қандай вазиятда тўғри ва аниқ қарор қабул қила олишлари ҳамда юклатилган вазифаларни бажаришда юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларни енгиб ўтишда мустаҳкам ишончга эга бўлишларини таъминлашдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь