Бетонланган музлаткичдан миллионер аёлнинг жасади топилди
Олам
−
30 Октябрь 2019
18566Таиландлик таниқли миллионер аёл Вонни Жирахароенинг жасади мамлакат шимолидаги Чиангмай шаҳридаги уйида устига бетон қуйилган ҳолатда музлатгич ичидан топилган. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар бермоқда.
Қурилиш соҳасида бизнес қилган ва хайрия ишлари билан шуғулланган аёл шу йилнинг 18 октябридан бери яқин қариндошлари билан умуман алоқага чиқмагани айтилмоқда. 58 ёшли Жирахароенинг қўшнилари полициячиларни унинг уйидан қўланса ҳид чиқа бошлаганидан кейин чақирган.
Кейинчалик полиция маҳкамаси аёлнинг банкдаги ҳисобидан катта миқдордаги пуллар ечиб олингани, унинг автомашинаси ва банк карталарининг йўқолганини хабар қилди.
Аёлга суиқасд уюштирганликда унинг ўлимидан кейин сирли равишда ғойиб бўлган севгилиси гумон қилинмоқда. 39 ёшли гумонланувчи Витун Ситабут ҳибсга олинган. Унинг жиноятга алоқадорлигини гувоҳлар ҳамда кузатув камераларидаги видеоёзувлар ҳам тасдиқлаган.
LiveБарчаси