Миллиардер Абрамовичнинг айби исботланмади

Олам

image

Россиялик миллиардер Роман Абровомичга британиялик журналист томонидан қўйилган айблов ўз тасдиғини топмади. Бу ҳақда бугун, 22 декабрь куни BBC нашри хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, британиялик журналист Кетрин Белтон ўзининг “Путиннинг одамлари” номли китобини чоп этган. Дунёнинг машҳур босмахонаси “HarperCollins” томонидан чоп этилган китобда, миллиардер Абрамович шахсан Президент Путиннинг топшириғи билан 2003 йилда Англянинг ‘’Chelsea” футбол клубини россиялик яна бир миллиардер Сергей Пугачевдан сотиб олгани ҳақида ёзилган. 

Миллардерга қўйилган айбловлар ўз тасдиғини топмагани ортидан “HarperCollins” босмахонаси Роман Абрамовичдан кечирим сўраган. 

“HarperCollins”нинг маълум қилишича, китобда кўплаб хато маълумотлар ва асоссиз айбловлар келтирилган. Босмахона ўзининг хатосини тўғирлаганини билдирган. Бундан ташқари, компания Абрамовичнинг вакиллари билан келишиб, миллиардерга етказилган зарарни қоплаб бериш учун ажратилган пулларни хайрия йўлида сарфлайдиган бўлди.

“Китобда жаноб Абрамович “’Chelsea”ни сотиб олаётганда, кимнингдир кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилгани ҳақида айбловлар келтирилган бўлса-да, янги, тўғирланган  нашрда, жаноб Абрамовичнинг клубни сотиб олишдан мақсади нима бўлгани батафсилроқ тушунтирилади”, дейилади, “HarperCollins”нинг баёнотида..

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг