Миллиардлар қаерга кетди? Олий Мажлис Беҳзод Мусаевга парламент сўрови юбормоқда

Олам

image

Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун дастлаб 3 трлн сўм, 2021 йил 5 ноябрда қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун билан қўшимча равишда 1?2 трлн. сўм, жами 4,2 трлн сўм маблағ ажратилган. 

Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимларини ва бошқа касбдаги ходимларни рағбатлантириш харажатларига 1 413,9 миллиард сўм, дори-дармон воситалари, гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар учун 604,2 млрд сўм, бир маротабалик шахсий ҳимоя учун комбинезонлар, қўл ва юз ниқоблари ҳамда бошқа харажатлар учун 89,5 млрд сўм, озиқ-овқат маҳсулотларига 86,6 млрд сўм ажратилган.

Лаборатория реагентлари, пирометрлар, тест тизимлари ва бошқа харажатларга 113,9 млрд сўм, вакцина сотиб олиш учун 1 328,8 млрд сўм, эмлаш пунктларини ташкил этишга 9,8 млрд сўм, Тошкент шаҳрида ва Наманган вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича тиббиёт марказларини ташкил этиш харажатларига 270,6 млрд сўм ва бошқа харажатлар учун 174,5 млрд сўм ажратилган. 

Аммо Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолият тўғрисида тақдим этилган ахборотда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Давлат бюджети ижросининг бориши юзасидан тақдим этилган ҳисоботларда, Молия вазирлиги тақдим этган ахборот ва материалларда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ҳамда вакцина сотиб олиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг ишлатилишига доир маълумотлар ўз аксини топмаган.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг сўрови бўйича ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан зарур маълумотлар тақдим этилмаган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири Бекзод Мусаевга “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг оқилона сарфланиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг