Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
30 Август 2021
8227Кеча, 29 август куни Италиянинг Милан шаҳрида жойлашган 15 қаватли бино ёниб кетди. Тахминларга кўра, ёнғин 6 соатдан кўпроқ давом этган. Бу ҳақда ТACC нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 17:45 да 70 тагача оила истиқомат қиладиган кўп қаватли уйда ёнғин чиққан. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Дастлаб, ёнғин юқори қаватда бошланган, кейинчалик бутун бинони қамраб олган.
“Ҳозирча бизда қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Тахминан йигирма киши бинодан муаммосиз чиқиб кетди. Ўт ўчирувчилар уйма-уй кириб, ҳамма хонани текшириб чиқмоқда”, деган Милан шаҳри мэри Беппе Сала.
LiveБарчаси