“Милан” ярим ҳимоячиси “Барселона”га ўтади

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ мавсум охирида Каталониянинг “Барселона” жамоаси сафига қўшилади. 25 ёшли ярим ҳимоячининг “россонерилар” билан шартномаси жорий йилнинг ёзида тугайди ва у эркин агентга айланади.  Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Кот-д’Ивуарлик футболчи “кўк анорранглилар” билан йилига 6,5 миллион евро (айрим маълумотларга кўра 7 миллион) маошни назарда тутган тўрт йиллик шартнома тузади.

Кессиэ эркин агент сифатида шартнома имзолагани учун бонус ололмайди. Сабаби Каталония клуби ярим ҳимоячига шундоқ ҳам “Милан”да олаётган “чойчақа”дан анча кўп пул таклиф қилмоқда

Маълумот ўрнида, ивуарлик футболчи Италия А Сериясининг жорий мавсумида 23 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган. “Тransfermarkt” портали Франкга 45 миллион евро нарх белгилаган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг