“Милан” “Реал Мадрид” футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клуби “Реал Мадрид” футболчиси Марко Асенсиони сотиб олишдан умидини узгани йўқ. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Италия А Серияси вакили жорий йилнинг ёзида Марко Асенсиони сотиб олиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда. Аммо Мадриднинг “Реал” клуби  26 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилди. Қайд этиш жоизки, янги битимда “лос бланкос” раҳбарияти Маркога тўланадиган ойлик миқдорини оширган.

Асенсио 7 миллион евро атрофида маош талаб қилаётган бўлса-да, "Милан" бонуслар билан атиги 5 миллион еврогача маош таклиф қилиш имкониятига эга. Аммо “россонерилар” испаниялик футболчини қўлга киритиш имкониятидан воз кечмоқчи эмас.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда, Марко Асенсио “Реал Мадрид” сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 26 ёшли иқтидор эгасини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг