“Милан” арабларга ўтмоқда. Клуб трансферларга яхшигина пул олиши мумкин

Спорт

image

“Милан”га эгалик қилувчилар ўзгарганидан кейин клуб трансферларга кўпроқ пул сарфлаши мумкин. Сабаби Баҳрайнда жойлашган “Investcorp” инвестиция компанияси Италия клубини “Elliott Management”дан 1 миллиард еврога сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Янги хўжайинлар қўл остида "Милан" трансферлар учун 300 миллион евро олади. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Шу муносабат билан “россонерилар” бир қанча футболчиларга қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Аякс” ҳужумчиси Себастян Аллер, “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку, “Рома” ярим ҳимоячиси Николо Заньоло ва “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ҳам бор.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг