“Милан” 17 йил олдинги натижасини такрорлади

Спорт

image

"Милан" 17 йил ичида биринчи марта Европа Чемпионлар лигасида сафарда тўртта гол уришнинг уддасидан чиқди.

Стефано Пиоли шогирдлари Хорватияда Загребнинг "Динамо"сини (4:0) мағлуб этишди. "Россонерилар"нинг голларига Маттео Габбия, Рафаэль Леао ва Оливье Жиру муаллифлик қилди. Шунингдек, хорват клуби аъзоси Роберт Любичич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

"Қизил-қоралар" охирги марта 2005 йилнинг ноябрида "Фенербахче"га қарши ўйинда меҳмонда 4 та гол уришга муваффақ бўлганди. Миланликлар тарихида жами тўрт марта шундай ҳолат қайд этилган.

Маълумот учун, "Милан" ЕЧЛда ортда қолган беш турдан сўнг, 7 очко билан "E" гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг