Миграция сиёсатини кучайтирамиз – Германия канцлери 

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц мамлакатнинг олтита ҳудудий раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Виттенберг шаҳрида ўтган учрашувда канцлер ноқонуний миграция масалаларини муҳокама қилган. Ўтган йили миграция тўғрисида узоқ муддатга мўлжалланган қарорлар қабул қилинганини айтган Шольц уларнинг яқин орада кучга киришини эслатган.

“Биз миграция сиёсатини кучайтириш учун олиб борилаётган тенденцияларнинг давомий бўлишини таъминлаш борасида ҳамма нарсани қиламиз”, деган канцлер.

Келтирилишича, Германиянинг шарқий штатлари ҳукумат раҳбарларининг конференциясига бошчилик қилаётган Саксония-Анхальт бош вазири Райнер Хазелофф канцлернинг музокаралар муваффақиятли ўтгани ҳақидаги сўзларини тўлиқ тасдиқлаган. 

“Канцлер таъкидлаганидек, ўтган ҳафта Магдебург яқинидаги Вольмирштедтда содир этилган пичоқли ҳужум депортация амалиёти бўйича шошилинч чоралар кўриш зарурлигини кўрсатди. Одамлар ҳозир ўзларини хавфсиз ҳис қилишмаяпти”, деган Хазелофф.

Канцлер ҳам учрашувда кўтарилган барча мавзулар бўйича келишувга эришилганини тасдиқлаган. Эндиликда Бранденбург штатлари – Саксония ва Тюрингенда ўтадиган бўлажак сайловларда ўнг қанот вакилларининг муваффақиятига йўл қўймаслик учун ҳам миграция сиёсатида фақат олдинга ҳаракат қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Россияга яқин давлатлар ҳам урушга шубҳа билан қарашини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Олаф Шольц Виттенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг