Миграция агентлиги Россиядаги мигрантларга муҳим эслатма билан чиқди
Жамият
−
12 Июнь 2021
7818Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган фуқаролардан ўз мақомларини қонунийлаштиришни сўради. Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, ҳозиги кунда Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига жорий йилнинг 15 июнига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди. Шунга кўра, Россия Федерацияси ИИВ билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Россия ҳудудида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати шакллантирилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия Федерацияси ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирган.
Қайд этилишича, унда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
LiveБарчаси