Microsoft раҳбари солиқлар сабаб компаниядаги акцияларини сотди 

Олам

image

Microsoft корпорацияси бош директори Сатья Наделла ўтган ҳафта компаниядаги акцияларининг ярмини сотди. Бу унга 285 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, акцияларни сотиш қарори солиқ қонунчилигининг кучайтирилиши билан боғлиқ. Бу ҳақда “Forbes” ёзмоқда

Microsoft компаниясининг Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (СEC) юборган хабарига кўра, Наделла икки кун ичида ўзига тегишли тахминан 1,7 миллион акциядан қарийб яримини, аниқроғи 838 584 тасини сотган. Бу унга 285 миллион доллардан кўпроқ фойда келтирган.

Компания вакили Наделланинг акцияларни сотиш қарорини молиявий режалаштириш ва инвестицияларни диверсификация қилиш истаги билан изоҳлаган.

“У Microsoft муваффақиятига содиқ ва унинг компаниядаги улуши директорлар кенгаши томонидан қўйилган талаблардан анча юқорилигича қолмоқда”, дейди компания вакили.

Наделланинг қарорини Вашингтон штати келаси йилдан бошлаб йилига 250 минг доллардан ортиқ бўлган узоқ муддатли капитал қўйилмалардан олинадиган даромадга 7 фоизлик солиқ жорий этишни режалаштираётгани билан изоҳлаш мумкин, дея қайд этган 
“Market Watch”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг