МИБга янги директор тайинланди
Жамият
−
11 Март 2023
8375Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
М.Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Исломжон Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланганди.
LiveБарчаси