МИБ “Шўртан” футбол клуби солиқ қарзини тўламагани учун чора кўрди
Спорт
−
17 Декабрь 2019
4977“Шўртан профессионал футбол клуби” Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил, 7 сентябрдаги ижро варақаси га асосан, 110 млн 663 минг 983 сўм ҳамда 27 сентябрь ижро варақасига асосан 358 млн 344 минг 988 сўм, жами салкам 470 млн сўм солиқдан қарздорлиги мавжуд эканлиги аён бўлди.
Огоҳлантиришларга қарамасдан, клуб қарздорликни бартараф этмагач, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан мажбурий тартибда ундириш белгиланди.
Жорий йилнинг 17 декабр куни клуб раҳбари бошқарувидаги “Малибу” ва “Лаcетти” ҳамда клубга тегишли бўлган “Матиз” русумли енгил автомашиналар ҳамда автобус хатлаб олинди.
“Aгар клуб Бюро томонидан белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмаса, бу автомашиналар сотувга қўйилиб, тушган маблағлар орқали қарздорликни қоплаш чоралари кўрилади”, - дейилади хабарда.
LiveБарчаси