МФЙ ходимлари фаолияти баҳолаб борилади

Жамият

image

Эндиликда маҳаллалардаги намунали фуқаролар йиғини ходимига санаторийга бепул йўлланма берилади. Бу ҳақда 14 августда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги низомда келтириб ўтилган.

Мазкур янги низомга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги ҳар ярим йиллик якуни бўйича рейтинг баҳоланади. Баҳолаш Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Фуқаролар йиғинлари фаолиятини баҳолашда фуқаролар йиғинининг ҳар бир ходимининг ўз фунционал вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги ва унинг ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Маҳаллада эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган манзилли ишлар натижаси баҳолаш кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

Баҳолаш натижаларига кўра фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларнинг ҳар бирига:

•  ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараваригача бир маротаба пул маблағлари ажратилади;

•  йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийлардан бирига соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг