Мейвезерни тунаб кетишди

Спорт 2718
image
-

Бешта вазн бўйича собиқ жаҳон чемпиони, енгилмас боксчи Флойд Мейвейзернинг Лас-Вегасдаги уйида ўғрилик содир бўлган. Бу ҳақда боксчининг ўзи Instagram саҳифасида эълон қилди:

“Уй инсон учун муқаддас, тинчлик, дам олиш ва тасалли топадиган жойдир. Агар кимдир бу муқаддас жойни бузса, оғриқли ва ачинарли бўлади.

Лас-Вегасдаги уйларимнинг бирида ўғрилик содир бўлган. Жиноятчилар кўплаб қимматбаҳо сумкалар ва бошқа буюмларни ўмарган”, деб ёзган Флойд.

Уйини тунаб кетишганини ақлбовар қилмас ҳолат, дея баҳолаган Флойд жиноят ҳақида хабар берган инсонга камида 100,000 доллар мукофот ваъда қилган.

Маълумот учун, Мейвейзер охирги бор жорий йилнинг 6 июнь куни блогер Логан Полга қарши рингга кўтарилган ва фаолиятида илк бор дуранг натижа қайд этган эди.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3
t
×