Мейвезер реванш жанги учун Конорга қанча таклиф қилгани маълум бўлди

Спорт

image

Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорга келаси йилнинг март ойида Яқин Шарқда реванш жанггини ўтказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Тhe San” нашри хабар берди.

Флойд ирландиялик жангчига реванш жанг учун 157,9 миллион доллар тўлашга тайёр. Шунингдек, Мейвезер Конор билан жангининг андеркартида енгил вазн тоифасидаги иқтидорли бокчилар Жервонта Девис ва Раян Гарсия ўртасидаги жанг бўлишига умид қилмоқда.

“Флойд яна 30 ёшга киргандек машқ қила бошлади. У ҳақиқатан ҳам яхши формада. Мейвезер одамларга Конор билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди. Чунки бу осон пул топишнинг энг яхши йўлидир. Мейвезер ва Конор жангги Яқин Шарқда келаси йилнинг март ойида содир бўлиши мумкин. Ўша кечада Девис ва Гарсия ўртасида жанг ҳам бўлади”, деган Флойд Мейвезерга яқин кишилардан бири.

Маълумот учун, спортчилар ўртасидаги биринчи бокс учрашуви 2017 йилнинг ёзида бўлиб ўтган. Унда Мейвезер 10-раунддага келиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг