Мейвезер қанча пул эвазига профессионал боксга қайтишини айтди

Спорт

image

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер 200 миллион доллар эвазига профессионал боксга қайтишини маълум қилди

"Fighttime" интернет нашрининг хабар беришича, Мейвезер бу йил 3 та жангда қатнашмоқчи.

“Фаолиятимни якунлаганимга қарамасдан, ҳали ҳам энг кўп гап-сўз бўлаётган боксчиман. Бу йил яна учта кўргазмали жангда иштирок этаман, балки биттаси профессионал жанг бўлар. Агар кимдир менга 200 миллион доллар тўлашга тайёр бўлса, мен профессионал жанг ўтказишга тайёрман”, деган Флойд Мейвезер.

Маълумот учун, Флойд Мейвезер фаолияти давомида ўтказган 50 та расмий жангининг барчасида ғалаба қозонган. 27 та жангда рақибларини нокаутга учратган. У BWAA томонидан 2010 йилда "Декада жангчиси" унвонини олган. Мейвезернинг сўнгги марта 2017 йил августида Конор Макгрегорга қарши бокс қоидалари бўйича жанг қилиб, ғалаба қозонган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг