Метрода поездлар вагонлари сони кўпайди

Жамият

image

Тошкент метрополитени орқали бир кунда ўртача 600 минг нафар йўловчи ташилмоқда. Айниқса, таълим муассасаларидаги ўқиш даврида ўқувчи ва талабаларнинг метродан мунтазам фойдаланиши натижасида йўловчиларнинг ҳаракати янада кўпайиб, ноқулайликлар ҳосил бўляпти. Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида 5 вагонли 4 та поезд йўналишлар бўйлаб ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда Метрополитен Матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев QALAMPIR.UZ’га хабар берди.  

“Бу муаммоларни олдини олиш мақсадида поездлар ҳаракати орасидаги интерваллар ҳам қисқартирилди. Жумладан, эрталабки тиғиз вақтларда “Чилонзор” йўналишида 1,5-2 дақиқалик, “Ўзбекистон” йўналишида 3-4 дақиқалик ҳамда “Юнусобод” йўналишида эса 6-7 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, “Чилонзор” йўналишида “Олмазор” бекатидан захира поездлари ҳам йўлга қўйилмоқда”, деди Тўйчи Мирзаев.

Таъкидланишича, 5 вагондан иборат поездлар сонини йил якунига қадар 12 тага етказиш режалаштирилмоқда. 

“Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, поездлар 4 та вагондан ташкил топган ҳолда ҳаракатланганда ўртача 800-1000 нафар йўловчига хизмат кўрсата оларди. 5 та вагондан ташкил топган ҳолда харакатланганда эса 1200-1300 кишига хизмат кўрсата олади”, дея қўшимча қилди Мирзаев.

Шунингдек, йил якунига қадар янги ва замонавий турдаги 14 та янги ҳаракат таркиби харид қилиниши ҳам мақсад қилинган.

Акобир Мисиралиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг