Мессининг ПСЖга ўтиш режаси бўлмаган – Тьерри Анри
Sport
−
08 March 2022 4065 1 minute
Лионель Мессининг ПСЖга ўтиш режаси бўмаган ва бу трансфер кутилмаганда рўй берган. Франция терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри шундай фикр билдирди.
Шунингдек, Анри “L'Equipe” нашрига берган интервюсида Месси билан содир бўлган вазият одамлар ўйлаганчалик оддий эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган.
“Лионель Месси “Барселона”ни тарк этганида йиғлади. Бу унинг режаларининг бир қисми эмас эди. Ҳеч қачон бошқа клубга бормайман, деб ўйлайсан. Бироқ бу тўсатдан содир бўлса, сенда жиловлаш қийин бўлган ҳис-туйғулар жўш уради. Одамлар Парижда Месси билан ҳаммаси яхши деб ўйлашади. Бироқ Лионель билан содир бўлган вазият улар ўйлаганчалик оддий эмас”, деган Анри.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”дан ПСЖга ўтган эди. 34 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум Франция чемпионатда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Лионель Мессининг француз клуби билан шартномаси 2023 йилда якунига этади.
Маъруф Абдумаликов
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28