Мессининг футболкаси деярли ярим миллион еврога сотилди

Спорт 1899
image

Исми ошкор этилмаган харидор Лионель Мессининг футболкасини аукционда 427 минг еврога сотиб олди. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Месси футболкасининг янги соҳиби уни аукциондан сотиб олгани ва 427 680 евро тўлагани ҳақида ўзи маълум қилган.

"Муқаддас тоғларнинг энг муқаддаси", дея изоҳ қолдирган Мессининг машҳур футболкасининг янги эгаси.

Месси 2017 йилнинг апрель ойида Сантяго Бернабеуда “Реал”га қарши ўйинда (3:2) “Барселона” сафидаги ўзининг 500-голини киритганди. Голдан сўнг, Лионель футболкасини ечган ва трибунадаги мухлисларга кўрсатган. Айнан ўша футболка аукционда деярли ярим миллион еврога сотилган.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг ёзида 34 ёшли аргентиналик футболчи “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ сафига келиб қўшилганди. Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Аргентиналик иқтидор эгаси яна бир йил ПСЖда қолади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.1
t
×