Мессининг ҳашаматли уйига “снос” хавф соляпти
Спорт
−
06 Сентябрь 2022
17240Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси Ибицада (Испаниядаги ороллардан бири) кўчмас мулк билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда “Маrcа” нашри ёзмода.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи Ибитсадан 11 миллион еврога 16 000 квадрат метрлик қимматбаҳо уй сотиб олган. Аммо маълум бўлишича, бу бинода қурилиш лицензияси йўқ.
Таъкидланшича, уйнинг аввалги эгалари тегишли рухсатномасиз уйни кенгайтиришга қарор қилишган. Шундай қилиб, улар зарур лицензияга эга бўлмаган ҳолда иккита бино қуришган. Айнан мана шу факт Мессига муаммо туғдирган. Месси бу ўзгаришлар туфайли қурилиш лицензияси ва ҳеч қандай ҳужжатсиз кўчмас мулкка эгалик қиляпти.
Ҳозирда футболчи айрим ҳужжатларни адвокатларига топширишга қарор қилган. Шунингдек, 35 ёшли футболчига ушбу муаммонинг якуний ечими ноқонуний қурилган биноларнинг бузилиши билан тугаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган.
Маълумот учун, Лионель Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь