Мессини жароҳатлар қийнамоқда
Спорт
−
01 Апрель 2019
5446Аргентиналик форвард Лионель Месси “Барселона”нинг кечаги машғулотларини ўтказиб юборди, дея хабар беради AS.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи қорнининг пастки қисмида оғриқ хис этмоқда. У терма жамоа сафида Марокашга қарши ўртоқлик баҳсини ҳам мазкур сабаб туфайли ўтказиб юборганди. Ўтган йилнинг декабридан буён Месси оғриқ билан ўйнаб келмоқда. Шунингдек, футболчининг ўнг оёғида ҳам кичик жароҳат бор. Ҳозирча жароҳатларнинг қай даражада жиддий эканлиги маълум эмас.
Шу туфайли, 31 ёшли ҳужумчи машқларни очиқ майдонда эмас тренажёр залида индивидуал тарзда ўтказган.
LiveБарчаси