Мессини ортга қайтариш “Барселона” режаларида йўқ – клуб вице-президенти

Спорт

image

“Барселона” вице-президенти Эдуард Ромеу ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессининг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Мессини ўз сафимизга қўшиб олиш бизнинг режаларда йўқ. Месси билан жамоа янада яхшиланарди ва Ла Лигада ҳаммаси яхши бўларди”, дейди Ромеу.

ОАВ Месси ёзда ПСЖни тарк этиши ва Саудия Арабистонида 400 миллион долларга яқин маош билан рекорд даражадаги шартномани имзолаши ҳақида хабар тарқатмоқда.

Месси 2021 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. У жорий мавсумда клуб сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Барселона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг