Месси Жаҳон чемпионатининг икки асосий фаворитини айтди

Спорт

image

Аргентина терма жамоасининг юлдузи Лионель Месси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ўзи фаворит деб билган жамоалар номини айтди. Бу ҳақда “Ole” нашри хабар берди.

“Бразилия терма жамоасининг Камерун билан учрашувида 0:1 ҳисобидаги мағлубиятини инобатга олмасак, мундиалда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Бу жамоани чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири деб биламан. Франция терма жамоаси эса тактик маҳоратга эга жамоа. Улар майдонда тўпни жуда яхши назорат қилади”, дея фикр билдирган 35 ёшли ҳужумчи.

Маълумот ўрнида, Аргентина ЖЧ-2022 1/8 финалида Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чикди. 9 декабрь санасида терма жамоа Нидерландия билан тўқнаш келади.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг