Месси ЕЧЛда майдонга туша олмайди

Спорт 4720
image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси тиззасидаги муаммо туфайли Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида “Лейпциг”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

“Лео Месси чап оёғининг сон қисмидаги ноқулайлик ва жароҳатдан кейинги тиззасидаги оғриқлардан шикоят қилмоқда”, дейди Париж клуби матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 октябрь куни Месси физиотерапевт билан алоҳида  машғулот ўтказган. Клуб унинг жорий йил 3 ноябрь куни “Лейпциг”га қарши ўйинга тайёр бўлишига умид қилган.

Месси Франция чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Лилль”га қарши ўйинда (2:1) ўзини ноқулай ҳис қилгани учун алмаштирилди. Маълум қилинишича, Лео машғулот вақтида ўзини ноқулай ҳис қилган ва ўйин вақтида аҳволидан хавотирлана бошлаган. Натижада бош мураббий Маурисио Почеттино эҳтиёт чораси сифатида футболчини алмаштиришга қарор қилган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 3
t
×