Месси ва Роналду бирга ўйнаши мумкин – Пол Мерсон

Спорт 14671
image

“Манчестер Юнайтед” катта эҳтимол билан Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олмайди.  Роналду эса фаолиятининг охиригача ушбу мусобақада ўйнашни истайди. Бу ҳақда “Арсенал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон  “Sportskeeda” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Мерсоннинг сўзларига кўра, Франциянинг ПСЖ клуби Роналдуни таркибига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқса, футбол ишқибозлари тарихдаги энг яхши икки футболчининг биргаликдаги ўйинини кўриши мумкин.

“Бу Роналдунинг Англия Премьер лигасидаги сўнгги мавсуми бўлиши мумкин. У бутун фаолиятини якунлагунга қадар Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайди. Ростини айтсам, Эрик тен Хаг уни сақлаб қолишни истаса, ҳайрон қоламан. Чунки Эрик тизимли жамоа қуришга ҳаракат қилади, Роналду эса аллақачон 37 ёшни қаршилаб бўлган. ПСЖ уни Килиан Мбаппенинг ўрнига вақтинчалик ўринбосар сифатида сотиб олишни исташи мумкин.

ПСЖ фақат бир нарсани хоҳлайди Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш, Роналду эса бу мусобақада ўзини кўрсатиб бўлган. У голлар уради ва футболка сотилишига ёрдам беради. Агар, Криштиану Париж клуби сафига ўтадиган бўлса, Франция чемпионати осон бўлгани учун Роналду бор эътиборини Чемпионлар лигасига қарата олади. Биз барча даврларнинг энг зўр икки футболчиси –  Роналду ва Месси бир жамоада ўйнашини кўришимиз мумкин”, деган "Арсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. 37 ёшли футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси  2023 йилгача амал қилади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 473
Рейтинг: 2.9
t
×