Месси “Труа”га қарши учрашувда энг паст баллга лойиқ кўрилди

Спорт 1328
image

Кеча, 8 май куни ПСЖ Франция чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Труа”га қарши учаршувда 2:2 ҳисобидаги дурранг натижа қайд этди. Франциянинг энг нуфузли нашри “L'Equipe” ушбу учрашув учун энг паст баллардан бирини ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессига қўйган. 

Манбага кўра, Месси “Труа”га қарши учрашувдаги ўйин учун жами 10 баллик имкониятдан 4 баллга лойиқ кўрилди. Месси парижлик футболчилар орасида фақатгина Нуну Мендешдан яхшироқ кўрсатгичга эга.

Бу Мессига қўйилаётган энг паст кўрсаткичларнинг биринчиси эмас. ОАВнинг бундай муносабати Мессига ҳам ёқмаяпти. Ҳатто, аргентиналик футболчи матбуотнинг асоссиз танқидлари юзасидан раҳбариятга ҳам мурожаат қилган.

ПСЖнинг "Труа"га қарши ўйинидаги энг яхши футболчилар Маркиньос ва Анхел Ди Мария бўлди. Улар 7 баллдан баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 34 ёшли Месси ПСЖ сафида барча мусобақалар доирасида 31 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 13 та голга ассистентлик қилган. Парижликлар Франция чемпионатида 80 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Жамоа муддатидан олдин мамлакат чемпионига айланди. “Марсель” эса Франция чемпионатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Клуб ҳисобида 68 очко бор. "Монако" 65 очко тўплаган ҳолда, кучли учликни якунлаб берган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.2
t
×