Месси сўнгги ўн йилликнинг энг яхши ўйинчиси бўлди 

Спорт 2365
image

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўзининг расмий веб-сайтида 2011 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда дунёнинг энг яхши ўйинчилари рейтингини тақдим этди. 

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва "Барселона" сардори Лионель Месси ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган. 

Иккинчи ўриндан Португалия терма жамоаси ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олган, кучли учликни "Виссел Кобе" ярим ҳимоячиси испаниялик Андрес Иньеста якунлаган. 

Шунингдек, кучли бешталикка бразилиялик Неймар ("ПСЖ") ва испаниялик Серхио Рамос ҳам ("Реал") киритилган. 

Овоз бериш 150 мамлакат вакиллари ўртасида ўтказилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3
Теглар
t
×